Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диний идора ҳузурида сайёҳлик фирмаси иш бошлади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилган лицензияга кўра, туризм фаолиятини кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш қайд этилган.
«2016 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, шунингдек, юртимизда туризм соҳасини ривожлантишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда эндиликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёрат туризмини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси юртимиздаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсидаги нуфузини янада оширишга ҳам хизмат қилади.
Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг кўламли амалий ишлар ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Яқинда Самарқанд шаҳрида Ипак йўли туризм халқаро университетининг ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори эса бу борада олиб борилаётган ишларни янги поғонага кўтаради. Шунингдек, келгусида Тошкент-Жидда-Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши янада кенгроқ имкониятлар эшигини очади», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026