Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Трампни танқид қилиш тақиқлаб қўйилди
Фото: Chris Kleponis / Getty Images
Хитойда оммавий ахборот воситалари зиммасига Хитой ҳукуматининг баёнотларини кутиб ўтирмай, АҚШ президенти Дональд Трамп номига кескин сўзлар айтиш ҳамда савдо уруши ҳақида унинг изоҳлари ва Оқ уй маъмурияти вакилларининг сўзларини келтириб ўтишдан тийилиш мажбурияти қўйилди. Кўрсатма матни China Digital Times томонидан эълон қилинди. Шу билан бирга нашр иқтибос келтираётган манба хавфсизлик нуқтаи назаридан кўрсатилмаган.
Хитой ОАВ савдо уруши борасидаги АҚШ янгиликлари ва изоҳларни бермаслиги, Трампнинг “қўпол сўзларини” танқид қилмаслиги керак. Бироқ шу билан бирга узоқ давом этувчи можарога тайёр туриш кераклиги уқтирилган.
Ҳужжатда “икки давлат ўртасидаги савдо можароси босиқлик ва онгли ҳаракатлар содир этишни кўзда тутиши” айтилган.
“Биз музокараларни якунлаймиз ва “қасдма-қасд” тамойили асосида иш тутамиз. Жамоат осойишталигини сақлаш керак, АҚШдаги турли гуруҳларни тушкун ҳолга тушириб, аниқ ва пишиқ зарба беришимиз лозим. Савдо уруши Хитойнинг юксалишига қарши, қайси бир давлат бардошлироқлигини синашга қаратилган урушдир. Ҳеч қандай вазиятда қатъиятсизлик ва заифлик кўрсатмаслик керак”, деб айтилган кўрсатмада.
Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026