Спорт | 12:40 / 03.07.2018
7342
2 дақиқада ўқилади

«Реал» Неймарни рекорд нархга трансфер қилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Фото: Squawka

«Реал» матбуот хизмати «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар учун 310 миллион евро таклиф қилингани ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди. Аввалроқ TVE Испания давлат телеканали бу ҳақда хабар тарқатганди.

«Бугун оқшом TVE томонидан тарқатилган, «Реал»нинг Неймарни жамоага таклиф қилгани ҳақидаги маълумот мутлақо ёлғон. «Реал» на «ПСЖ»га ва на ўйинчининг ўзига ҳеч қандай таклиф билан чиққани йўқ.

Испания жамоатчилик телеканалининг ҳақиқатдан йироқ бўлган бундай ёлғон хабарни тарқатгани, канал вакилларидан ҳеч ким осонликча инкор этилиши мумкин бўлган хабарни текшириб кўриш учун томонлардан ҳеч қайси бирига мурожаат қилмагани «Реал»ни ҳайрон қолдирмоқда», - дейилади «қаймоқранглилар»нинг расмий сайтидаги баёнотда.

Неймар 2017 йил ёзидаги трансферлар ойнаси вақтида «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига «ПСЖ» сафига қўшилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид