Жаҳон | 21:49 / 03.07.2018
9820
1 дақиқада ўқилади

Россиялик мактаб ўқувчиси ягона давлат имтиҳонида энг максимал балл тўплади

Фото: РИА Новости

Россия таълим назорати хизмати бошлиғи Сергей Кравцов ягона давлат имтиҳони (ЕГЭ) натижаларига бағишлаб ўтказилган учрашувда москвалик ўқувчи тўртта фаннинг ҳар биридан 100 балдан тўплаганини маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

«Москвада ҳар бир фандан 100 балл тўплаган ўқувчи пайдо бўлди. У биология, кимё, математика ва рус тили фанларидан ягона давлат имтиҳони топширди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ», — деди Кравцов.

Руслан Салимгареев исмли бу ўқувчи ўқиган 179-мактаб директорининг айтишича, у ўнта мақтов ёрлиғи олган, астрономия, математика, физика ва биология фанларидан ўтказилган олимпиадалар ғолиби ҳисобланади.

Маълумот ўрнида: Россияда ЯДИнинг асосий босқичи май ойи охирида бошланганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид