Жаҳон | 09:23 / 03.07.2018
7759
1 дақиқада ўқилади

Трамп: АҚШ НАТО мамлакатларининг сиёсатидан умидсизликка тушмоқда 

Фото: Doug Mills/The New York Times

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОга аъзо мамлакатлар етакчиларига мактуб йўллаб, альянсга аъзо айрим давлатлар мудофаа харажатларини оширмаганидан умидсиз бўлаётганини билдирди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Газетага кўра, мактуб ўтган ойда тарқатилган. Олувчилар орасида Германия, Бельгия, Норвегия ва Канада етакчилари бор.

«Сизнинг апрель ойидаги ташрифингиз чоғида муҳокама қилганимиздек, айрим иттифоқчилар ваъда қилганларига қарамай (мудофаа учун харажатларни) кўпайтирмаганлари учун АҚШда умидсизлик кучайиб бормоқда», — дея Трампнинг Ангела Меркелга йўллаган мактубидан иқтибос келтиради газета.

Трамп ушбу мактубида қайд этишича, етарли бўлмаган мудофаа харажатлари НАТО хавфсизлигига салбий таъсир этмоқда ҳамда альянс иттифоқчиларининг мудофаа бюджетини ошириш борасида берган ваъдаларини бажармасликларига туртки бўлмоқда. 

Нашрнинг ёзишича, Дональд Трамп НАТОга аъзо бошқа давлат раҳбарларига йўллаган мактубларида ҳам шунга ўхшаш эътирозларни билдирган.

Мавзуга оид