Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уран нима учун “ётиқ” ҳолда айланиши тахмин қилинди
Фото: Dreamstime
Қуёш тизимига кирувчи сайёралардан бири –Уран “ёнбошлаган” ҳолда айланиши сабаби тахмин қилинди. Суперкомпьютер воситасида тадқиқот олиб борган олимлар бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Унга кўра, сайёра узоқ ўтмишда Ер ҳажмига тенг келадиган сайёра билан тўқнашиб кетиши оқибатида “ёнбошлаб” қолган, дейилади Astrophysical Journal журналида эълон қилинган мақолада.
"Биз суперкомпьютер ёрдамида Ураннинг бошқа сайёралар билан тўқнашувининг 50 дан ортиқ турли ҳолатини кўриб чиқдик. Бунда планета пайдо бўлиши билан боғлиқ шарт-шароитни акс эттиришга уриндик. Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, Уран "супер-Ер" билан тўқнашган, бу эса унинг ўқини ўзгартирган ва бугунги кунгача давом этаётган жараёнларга туртки берган", — дея ҳикоя қилади Дарем университети вакили Jacob Kegerreis.
Уран — Қуёш тизимининг "ёнбошлаган ҳолда" айланадиган ягона сайёраси ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:15 / 22.11.2025
Ердан ташқари океанлар: Қуёш тизимида сувнинг асосий захираси қаерда?
07:24 / 25.10.2025
Starship’ни Уранга учириш таклиф қилинди
07:47 / 01.10.2025
Инфографика: Қуёш тизими чўққилари олдидаги митти Эверест
08:42 / 20.08.2025