Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадорда собиқ президентни ҳибсга олишга ордер берилди
Эквадор суди мамлакатнинг собиқ президенти Рафаэл Корреани ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилди.
Тегишли қарор прокуратура талаби билан судья Даниэлла Камачо томонидан қабул қилинди. Судья Корреани ушлаш ва экстрадиция қилиш ҳақида Интерполни хабардор қилишни сўраган.
Айни вақтда Корреа Бельгияда қолмоқда. Июнь ўрталарида у Эквадорда собиқ депутат Фернандо Бальдани ўғирлаш иши бўйича суд жараёнига жалб қилинганди. Корреа ўзини суд жараёнига бирор-бир исботсиз жалб қилинган, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
13:35 / 14.04.2025