Ўзбекистон | 18:17 / 04.07.2018
6653
2 дақиқада ўқилади

ФҲДЁ ҳужжатларига доир маълумотларни интернет орқали олиш имкони пайдо бўлади

2021 йилгача ФҲДЁнинг барча архив ҳужжатлари электрон форматга ўтказилади. KUN.UZ мухбири Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқуловнинг 4 июль куни Халқаро Пресс-клубнинг "ФҲДЁ: ислоҳотларнинг янги саҳифаси ёҳуд бюрократия ва коррупцияга қарши муҳим қадам" сессиясида берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Акбар Тошқулов
Фото: Халқаро Пресс-клуб

Унинг сўзларига кўра, ФҲДЁ архивидаги 60 миллионга яқин ҳужжатни электрон форматга ўтказишга киришилди. Бугунга келиб 7 миллион ҳужжат рақамли форматга ўтказилди. 2021 йилгача ФҲДЁнинг барча архив ҳужжатлари электрон форматга ўтказилади. 

"Туғилишни расмийлаштириш ёки никоҳни қайд қилиш учун ФҲДЁ идораларига мурожаат қилиб, зарур ҳужжатларни тўплаш керак бўлади. Ҳозир бошқа вилоятда яшовчи киши билан оила қуриш учун ўша ерга бориб мурожаат қилишга ёки қандайдир маълумотларни йиғиб келишга тўғри келади. Электрон тизим бошқа соҳаларда мукаммал ишламоқда, шу боис уни ФҲДЁ тизимига ҳам татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади", - дейди Акбар Тошқулов. Ҳужжатларнинг электрон форматга ўтказилиши Ўзбекистон фуқароларининг ФҲДЁ далолатномалари бўйича ортиқча оворагарчиликларни бартараф этишга ёрдам берди. 

Шу тариқа Ўзбекистон фуқаролари ФҲДЁ ҳужжатларига доир маълумотларни интернет орқали олишлари мумкин бўлади.

Мавзуга оид