Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Аннақулов Бахытбай Қидирбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Б.Аннақулов бундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси уруғчиликни ривожлантириш маркази бошқармаси раиси лавозимида фаолият юритган. Унгача Қорақалпоғистон Республикаси агрокимё станцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йил Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўлиниб, иккита алоҳида вазирликка айлантирилган эди. Сув хўжалиги вазири сифатида аввал Қуйи Амударё ирригация тармоқлари ҳавзаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Жалғас Узақов фаолият юритиб келмоқда.
Мавзуга оид
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026
Ўзбекистонда крипто-майнингни назорат қилиш кучайтирилади
20:53 / 15.05.2026