Ўзбекистон | 22:27 / 04.07.2018
32219
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда қуриладиган Hi-Tech City’нинг номи ўзгарди

Фото: Узбекистан 24 / скриншот

Тошкентда қуриладиган Халқаро юқори технологияли инновацион марказ Hi-Tech City номи ўзгарди. Эндиликда марказ Delta City деб номланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 июлдаги қарорида айтилган.

Марказ Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа ва Сандиққўрғон кўчалари билан чегараланадиган ҳамда “Ўзэкспомарказ”, Халқаро бизнес-марказ ва “Интерсервис” ер майдонларини қамраб олувчи ҳудудда барпо этилмоқчи. 

Қарорга кўра, марказ раҳбарияти ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлғуси марказ ҳудудида бузиладиган турар жой, нотурар жой бинолари ва иншоотларининг инвентаризациясини ўтказишган ва бу ҳудудда яшовчи оилалар рўйхатини тузишган.

Тошкент ҳокимиятига оилалар, корхоналар, ташкилот ва муассасаларни кўчириш, бино ва иншоотларни бузиш ва жисмоний ҳамда юридик шахсларга етказилган зиённи сармоячилар ҳисобига қоплаш бўйича чораларни кўриш ишларини ташкиллаштириш вазифаси топширилган.

Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo компанияси билан амалга оширилажак лойиҳа қиймати 1,4 млрд долларга баҳоланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид