Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 3,6 миллиард сўмлик «кепак» операциясини фош этишди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистонга йирик миқдордаги товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Қўшни давлатдан «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали республикага кириб келган фуқаро Т.Х бошқарувидаги «Volvo FM 12» русумли ҳамда фуқаро А.А.бошқарувидаги «Scania Nederland» русумли юк автоуловлари божхоначилар томонидан тўхтатилиб, божхона назоратидан ўтказилди.
Ушбу юк автоуловлари ҳайдовчилари томонидан божхона органига тақдим этилган сохта ҳужжатларда юк жўнатувчи корхона номидан юк қабул қилувчи номига гўёки «буғдой кепаклари» товарлари юборилгани қайд этилган эди.
Аммо, ушбу автоуловлар юкхоналарини кўздан кечириш натижасида ҳужжатларда кўрсатилган «буғдой кепаги» товарлари умуман йўқлиги ва аксинча уларнинг ўрнида қиймати 3,6 миллиард сўмлик 241 хил турдаги халқ хўжалик моллари ва кимёвий суюқликлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026