Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония мудофаа кучлари табиий офат ҳудудларида одамларни қутқаришга жалб этилди
Японияда дарё қирғоқлари яқинида ва кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 30 минг аҳолига зудлик билан бошқа жойларга кўчиш кўрсатмаси берилди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар қилмоқда.
Биргина Китакюсю шаҳрида 12 минг кишига шундай буйруқ берилган. Киотода 18 минг одам кўчиши кераклиги айтилган. Жануби-ғарбий ва марказий туманларда сурункали ёмғирларнинг тинмаётгани туфайли кўчки ва дарёларнинг ўзанидан тошиб кетиш хавфи ортмоқда. Сув тошқинларида одамларнинг оқиб кетгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда.
Хусусан, Аки шаҳрида дарёлар ўзанидан чиқиб кетиши оқибатида 22 киши кўчишга улгурмаган. Кўплаб одамлар қутқарувчиларни уйларининг томида кутаётгани хабар қилинмоқда. Шаҳар маъмурияти қутқарувчилар ўз вазифаларини уддалай олмаётгани сабабли мудофаа кучларини ёрдамга чақирган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026