08:35 / 06.07.2018
7610

Трамп 500 млрд долларлик Хитой маҳсулотларига бож киритиш режасини маълум қилди 

Фото: REUTERS

АҚШ истиқболда АҚШга экспорт қилинувчи 500 млрд долларлик Хитой маҳсулотларига қиймати оширилган божлар киритиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди. 

У 6 июндан бошлаб Хитойнинг 34 млрд долларлик маҳсулотларига 25 фоизлик бож киритилишини тасдиқлаган.

“Бундан кейин икки ҳафта ичида бу рақамга яна 16 млрд доллар қўшилади, бизда 200 млрд доллар мавҳум ҳолатда турибди, 200 млрд доллардан кейин яна 300 млрд доллар. Хўш? Шу сабабли, бизнинг ихтиёримизда 50 млрд доллар ва яна 200 ҳамда 300 млрд доллар бор”, деб айтган Трамп журналистларга самолёти бортида.   

Хитой бутун жаҳон савдоси ва АҚШнинг ўзига ҳам зиён етказувчи Вашингтоннинг протекционистик савдо сиёсатига қарши ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан акс чоралар кўришини айтмоқда. 

Top