Жаҳон | 17:40 / 07.07.2018
12954
1 дақиқада ўқилади

Японияда сув тошқинлари ортидан зилзила рўй берди

Фото: RT

7 июль куни Японияда кучли зилзила кузатилди.

Маҳаллий метеорологлар хабарига кўра, шарқий қирғоқлар яқинида 6 балли зилзила қайд этилган. 

Зилзила эпимаркази Тиба префектурасида, ўчоғи 50 километр чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча цунами хавфи эълон қилинмади.

Табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Мамлакатда кейинги кунларда кучли ёмғирлар ортидан кучли сув тошқинлари юзага келди. Охирги маълумотларга кўра, бу офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 50 нафарни ташкил қилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид