Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда ИШИДнинг саккиз нафар аъзоси қатл этилди
Фото: AFP
Эрон ҳукумати ИШИД гуруҳининг 2017 йилда Теҳронда содир этилган ҳужумларга алоқадор саккиз нафар аъзосига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди, деб хабар қилди Tasnim агентлиги.
"Эрон ИШИДнинг 2017 йилда Теҳронда содир этилган ҳужумларга алоқадор саккиз жангарисини қатл этди", — дейилади агентликнинг Twitter аккаунтида.
2017 йил 7 июнда аёллар кийимида бўлган тўрт киши Эрон парламенти биносида ўт очган, кейинроқ улардан бири ўзини портлатиб юборган. Имом Ҳумайний мақбарасида ҳам ҳужум содир этилган: ҳужум қилганлардан бири ўзини портлатган. Террорчилар ҳужуми оқибатида 20га яқин киши ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган.
Эрон инқилобий суди 13 май куни ИШИДнинг бу ҳужумларга алоқадор саккиз аъзосига нисбатан ўлим ҳукмини чиқарди. 11 июн куни Эрон Олий суди бу ҳукмни тасдиқлади.
Мавзуга оид
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025