Жаҳон | 08:42 / 07.07.2018
16855
1 дақиқада ўқилади

Канадада ноодатий иссиқ ҳаво қурбонлари 54 кишига етди 

Фото: Tijana Martin/The Canadian Press

Канаданинг Квебек провинциясида ҳукм сураётган ноодатий иссиқ ҳаво туфайли 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди.    

Таъкидланишича, Квебекда ўтган дам олиш кунлари иссиқ ҳаво ўрнатилгандан кейин 54 киши ҳалок бўлди. Қурбонлардан 28 нафари провинциянинг энг катта шаҳри Монреалга тўғри келмоқда. Қурбонларнинг аксарияти 65 ва ундан катта ёшдагилардир. Таъкидланишича, қурбонлар сони янада кўпайиши мумкин. 

Канада метеобюроси маълумотларига кўра, Квебек, Онтарио провинцияларининг жанубий қисмида ҳамда мамлакатнинг Атлантика яқинидаги ҳудудларида 29 июндан бери экстремал иссиқ ҳаво ўрнатилиб, ҳаво ҳарорати 30-40 даражагача қизимоқда. 6 июлда Квебекда ҳарорат бироз пасайган, бироқ 1-2 кундан кейин яна кўтарилиши прогноз қилинмоқда.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид