Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бир сутка ичида 150дан ортиқ жангари йўқ қилинди
Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари мамлакатнинг турли қисмларида тўққизта тозалаш операциясини ва 89та махсус кучлар операциясини ўтказди, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари эса жангарилар маконларига тўққиз бор авиазарба берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Афғон ҳарбийлари шунингдек жангариларнинг бир нечта транспорт воситалари, мотоцикллари, қурол ва ўқ-дориларини ҳам йўқ қилди. Операциялар Фарах, Ғазни ва Нангархар вилоятларида ўтказилди.
Tolo News телеканалининг хабар беришича, афғон куч тузилмалари ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг Нангархар вилоятидаги Хаска Мина тумани Горгори қишлоғида жойлашган таянч пунктини йўқ қилишди.
Афғон ҳарбийларининг билдиришича, операция 10 кун илгари бошланган ва хорижлик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўтказилган. Айни пайтга келиб 150 нафар ИШИД жангариси йўқ қилингани айтилмоқда.
"Бу ерда уларнинг ўқув марказлари бўлган. Худди шу ерда улар саккиз чегарачининг бошини танасидан жудо қилишган. Хавф ҳали ҳам сақланиб қолмоқда, чунки мазкур жой миналаштирилган", — деди Афғонистон армиясининг махсус бўлинмаси аъзоси Мужтаба.
Телеканалнинг хабар беришича, операция ҳамон давом этмоқда. Полиция маълумотига кўра, бир нечта қишлоқ ҳали ҳам ИШИД назорати остида. Дих Бала тумани аҳолиси ҳарбийлар операцияни якунлаб ҳудудни тарк этишлари билан террорчилар яна қайтишидан хавотирланмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026