Жамият | 19:00 / 08.07.2018
56474
1 дақиқада ўқилади

Ёш журналист Фурқат Юсупов вафот этди

Қорақалпоғистонлик ёш журналист Фурқат Юсупов вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz»га марҳумнинг яқин дўстлари маълум қилишди.

26 ёшли журналист ва блогер Фурқат Юсупов ўзбек ва қорақалпоқ тилларида фаолият олиб борувчи «Kruz.uz» сайти асосчиси эди. Марҳум долзарб танқидий ва таҳлилий мақолалари билан жамият ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган ёшлардан эди.

Маълум бўлишича, Фурқат Юсупов 7 июль куни сувга чўкиб кетган. Унинг жасади 8 июль куни топилди.

«Kun.uz» таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Мавзуга оид