Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллионлаб японияликларга яшаш жойларини тарк этиш тавсия қилинди
© REUTERS / Issei Kato
Японияда 4,3 миллиондан ортиқ кишига кучли жала ва унинг оқибатида юзага келган сув тошқини ва кўчкилар сабабли яшаш жойларини тарк этиш тавсия қилинди.
Киодо агентлигининг хабар беришича, эвакуация тавсияси мамлакатдаги 47 префектурадан 23тасида амал қилади. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва қутқарув операцияларини ўтказиш учун 54 мингдан ортиқ полиция, ёнғин хавфсизлиги ва мудофаа вазирлиги хизматчилари жалб этилган.
Жума куни Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий қисмларида кучли жала қуйди. Якшанба куни Гифу префектурасида 1050 миллиметрдан ортиқ, Эхимэ префектурасида 745 миллиметр, Киотода 465 миллиметр, Хиросимада 442 миллиметр, Хёгода 430 миллиметр ёғин ёғди. Окаяма префектурасида уйларнинг иккинчи ва ундан баланд қаватлари сув остида қолди.
Метеорологларнинг тахминларига кўра, Япониянинг жануби-ғарбий ва марказий ҳудудларида соатига 200 миллиметргача ёғингарчилик якшанба куни ҳам давом этади. Вайронгарчилик ва сув тошқинлари ҳақидаги хабарлар келишда давом этмоқда. Хиросима префектурасида дарё устидаги темир йўл кўпригини сув оқизиб кетди. Окаяма префектурасида одамлар уйлар томида ёрдам кутишмоқда.
Айни пайтга келиб 68 киши ҳалок бўлган, тўрт киши беҳуш ҳолда ва 59 киши бедарак йўқолган.
Мавзуга оид
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
17:12 / 20.12.2025