Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар тўрт суданлик боладан уч нафари урушдан бошқасини билмайди - ЮНИСЕФ ҳисоботи
Жанубий Судандаги 3,4 миллион боладан 2,6 миллиони 2011 йилда уруш бошланганидан кейин дунёга келган. БМТ болалар фонди (ЮНИСЕФ) уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигидан ва таълим олиш имкони йўқлигидан ташвишда.
"Жанубий Суданда уруш давом этаётганига етти йил бўлди ва у аввалгидек миллионлаб болалар ҳаётига зомин бўлмоқда", - деди жорий йил бошида Жуби, Ганиел ва Бентиуда бўлиб қайтган ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Х. Фор.
Низолар йиллар давомида ҳудудга зарар етказиши натижасида у ердаги болалар мактабларга боришмаган, тўйиб овқатланишмаган ва касалликларга мойил бўлишган.
"Курашаётган томонлар тинчликни қайтариш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари керак ва улар бунинг уддасидан чиқа олишади. Жанубий Судан болалари бундан яхшисига лойиқ", - дейди у.
Йил бошидан буён 800 бола қуролланган гуруҳлардан озод этилган бўлса-да, баҳоларга кўра, қолган 19 минг нафари жангчи ва ташувчи бўлиб хизмат қилиш ҳамда жисмоний зўравонликдан азият чекишда давом этмоқда.
Ҳисоботга кўра, Жанубий Суданда тўйиб овқатланмаслик даражаси жуда юқори, 1 миллиондан ортиқ бола тўйиб овқатланмайди, шу билан бирга, 300 минг нафари - ўлим ёқасида.
Таълим олиш имконидан маҳрум болалар сони 2 миллионга яқинни ташкил қилади.
2013 йилдан буён 100 дан зиёд ёрдам кўрсатувчи ходим ўлдирилди, ўтган ҳафта ҳалок бўлган ЮНИСЕФ ҳайдовчиси ҳам шулар жумласидандир, дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
18:21 / 06.04.2026
ЮНИСЕФ Эрон расмийларидан болаларни ҳарбий хизматга ёллашни тўхтатишни талаб қилди
14:01 / 19.03.2026
ЮНИСЕФ: болалар ўлимига қарши курашдаги тараққиёт секинлашди
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
10:03 / 13.11.2025