Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» Роналдуга ўринбосар изламоқда. Номзодлар сони ҳозирча бешта
Фото: AP
«Реал» Англия терма жамоаси ва «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейнни Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар Кейн трансферининг амалга ошиши «Тоттенҳэм» президенти Даниэл Левининг қаршилиги сабаб ўта қийин бўлишини тушуниб туришибди.
Флорентино Перес португалиялик юлдузнинг ўрнини тўлдириш учун бир қатор футболчилардан иборат қисқа рўйхатни тузиб олган. Бу рўйхатдан Ҳарри Кейндан ташқари «Челси» вакили Эден Азар, «ПСЖ» аъзолари Килиан Мбаппе ва Неймар ўрин олган. Париж клуби ўз ўйинчиларини қўйиб юбормаслигини маълум бўлгач, мадридликлар асосий эътиборни Азар ва Кейнга қаратишмоқда.
Айрим ОАВда «Бавария»дан Роберт Левандовски ҳам «қироллик клуби» назарида экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026
Роналду Португалия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатига боради
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026