Жаҳон | 02:33 / 10.07.2018
12719
1 дақиқада ўқилади

Янги бошқарув шаклига ўтган Туркияда вазирлар лавозим алмашмоқда

Фото: Anadolu

Туркия давлати кучли президентлик бошқарув усулига ўтиши билан ҳукумат таркибида ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда Анадўлу нашри хабар бермоқда. 

Мамлакатда Стихияли ҳолатлар ва фавқулодда вазиятлар агентлиги раҳбари Фуат Октай энди Туркия вице-президенти лавозимига ўтказилди. Ташқи ишлар вазири лавозимида Мавлут Чавушўғлу қоладиган бўлди. 

Шунингдек, Ички ишлар вазири - Сулаймон Сойлу, Адлия вазири - Абдулҳамид Гул ҳам лавозимига қайта тасдиқланган. 

Туркия Мудофаа вазири этиб Бош штаб собиқ раҳбари Ҳулуси Акар, Молия вазирлиги ва ғазнага Энергетика вазири Барот Албайроқ келди. Бўшаб қолган Энергетика ва табиий ресурслар вазирлигига Фотиҳ Дўнмиз раҳбар этиб тайинланди. Савдо вазири эса Рухсар Пекжан.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид