Жаҳон | 10:10 / 10.07.2018
21104
2 дақиқада ўқилади

Роғун ГЭСида кузда ишга тушиши бошланадиган агрегат ротори ўрнатилди

Роғун ГЭСида ишга тушадиган олти гидрогенератордан дастлабкиси ўрнатилди. Агрегат шу йилнинг ноябрида ишлашни бошлайди.

«Днепр-СГЭМ мутахассислари «Электротяжмаш» заводи муҳандислари ва станция раҳбарияти билан биргаликда Роғун ГЭСининг бўлажак олти агрегатидан дастлабкиси, 6-рақамли гидрогенератор агрегати ўрнатилди», - дейилади Днепр-СГЭМ хабарида.

Фото: Днепр-СГЭМ матбуот хизмати

Оғирлиги 850 тоннага тенг ротор 5 июл куни ўрнатилди. У монтаж ва қурилиш ҳамда ерости бурғулаш ишлари учун оғир шароитда йиғилганлиги қайд этилмоқда.

Хабарда агрегат 2018 йил 16 ноябрда, навбатдагиси эса 2019 йилда ишга тушиши айтилган.

Гидроузел қурилиши билан 2016 йил октябридан буён Италиянинг Salini Impregilo компанияси шуғулланмоқда.

Фото: Днепр-СГЭМ матбуот хизмати

Компания баландлиги 335 метрли тўғон қуриш ишларини бошлаб юборган. Мазкур иншоот қурилишига 1,95 млрд доллар сарфланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Роғун ГЭСи қурилишига жамибўлиб 4 миллиард долларга яқин маблағ кетади. Станцияда ҳар бирининг қуввати 600 МВтни ташкил этувчи олтита агрегат ўрнатилиши режалаштирилган.

Станция тўғони дунёдаги энг баланд тош-тупроқли тўғон бўлади. Мазкур гидроиншоот йилига 17 миллиард киловатт соат энергияси ишлаб чиқаради, бу Нурек ГЭСи қувватидан бир ярим баравар кўп дегани.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид