Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla Хитойда йилига 500 минг автомобил ишлаб чиқариладиган завод қурмоқчи
Tesla компанияси Шанхай раҳбарияти билан ҳудудда йилига 500 минг автомобил ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича дастлабки битим тузди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Заводни қуриш муддати, у қаерда қурилиши ва унга киритиладиган сармоялар ҳақида маълумот берилмаган.
Tesla’нинг Хитойдаги заводи АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушидан кўриладиган зиённи минималлаштиришга имкон беради. Июль бошида Хитой ҳукумати АҚШ автомобиллари импортига божларни 40 фоизга оширган. Шундан кейин Tesla Хитойда Model S ва Model X моделлари учун нархларни 30 минг долларга оширишига тўғри келган.
Бундан ташқари, Tesla Хитойда завод очиш билан бутловчи қисмлар етказиб берувчилар билан шартномалардан пул тежаши ва мижозларга автомобилларни етказиб бериш нархини камайтириши мумкин.
2017 йилда Tesla’нинг Хитойдаги автомобил савдоси 2 млрд долларни ташкил қилган. Хитой ҳиссасига компания тушумининг 17 фоизи тўғри келган. LMC таҳлилий компаниясининг баҳолашича, Tesla 2017 йилда Хитойда 15 мингтага яқин машина сотган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026