12:36 / 11.07.2018
6138

Афғонистонда таълим бошқармасига ҳужум қилганлар бир неча кишини гаровга олишди

Фото: AP

Афғонистон шарқида таълим бошқармасига қуролли ҳужум уюштирган шахслар бир неча кишини гаровга олишди, деб хабар берди Tolo News телеканали маҳаллий мулозимларга таяниб.

Воқеа чоршанба куни эрталаб Нангархар вилояти маъмурий маркази Жалолобод шаҳрида юз берган. Телеканал маълумотига кўра, тўқнашувлар натижасида соқчи ҳалок бўлган. Ҳукуматдаги манба Пажвак агентлигига "ҳужум қилганлар кириш эшиги олдида портловчи қурилмани ишга туширишганидан сўнг идорага ўт қўйишган".

Tolo News телеканалининг билдиришича, воқеа жойига қўшимча кучлар юборилган. Тўқнашув давом этаётганлиги хабар қилинмоқда.

Top