Технология | 12:08 / 11.07.2018
12419
1 дақиқада ўқилади

Хитой инновацион мамлакатлар рейтингида юқорилади, Ўзбекистон унда йўқ

Фото: Fotolia / SeanPavonePhoto

Хитой биринчи марта энг инновацион мамлакатлар рейтинги йигирматалигига кириб, Инновациялар глобал индексида (GII) 2018 йил кўрсаткичларига кўра 17-ўринни эгаллади.

Инновациялар глобал индекси 2007 йилдан бери INSEAD Халқаро бизнес мактаби, Корнел университети ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан ҳисоблаб борилади.

Cornell Chronicle нашри хабарига кўра, индекснинг ҳисобланишида 80дан ортиқ кўрсаткичлар инобатга олинади. Индекс инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилувчи мутасадди ташкилотларга ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Хитойнинг 2018 йилги рейтингдаги тараққиёти мамлакат раҳбариятининг трансформациясидан далолат бермоқда. Бунда Хитой иқтисодиёти илм-фан ютуқларига асосланган сохаларга кўпроқ юз тутмоқда.

Инновациялар глобал индексидан (GII) 126та мамлакат ўрин олган. Рўйхатни Швейцария, Нидерландия ва Швеция бошқариб келмоқда. Ўзбекистон бу индексдан жой олмаган. Ўз навбатида Россия 46, Қозоғистон 74, Қирғизистон 94, Тожикистон 101-ўринда қайд этилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид