Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда сайёҳларга қўшилган қийматга солиқ қайтариб берилади
БАА вазирлар маҳкамаси сайёҳларга қўшилган қийматга солиқни қайтариш тизимини жорий қилиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Gulf News нашри маълум қилди.
Нашрнинг маълум қилишича, тизим 2018 йилнинг 4-чорагидан амал қила бошлайди. Бундай чоралар БААнинг сайёҳлик тармоғини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Сайёҳлар tax free дастурида иштирок этувчи дўконларда сотиб олинган товарлар учун қўшилган қийматга солиқни қайтиб олишлари мумкин бўлади.
Маълум қилинишича, 2017 йилда сайёҳлик тармоғи БАА ялпи ички маҳсулотининг 11,3 фоизини, яъни 154,1 млрд дирҳамни (42 млрд доллар) ташкил қилган.
2018 йил 1 январда БАА ҳукумати қўшилган қийматга 5 фоизлик солиқ киритганди.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
20:00 / 17.05.2026