Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур компанияси «Савдогарбанк» акцияларини сотиб олди
Фото: savdogarbank.uz
Сингапурнинг Megastrata PTE. LTD компанияси «Савдогарбанк»нинг 13% акциясини 17 миллиард сўмга сотиб олди, деб хабар беради Spot.uz.
Бунга «Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотлари далолат бермоқда. Компания биржада 173 108 336 дона акцияни сотиб олган ва уларнинг умумий миқдорини 390 миллионга етказган.
Megastrata PTE. LTD 2017 йил бошида 108 миллион дона акцияни сотиб олиб, «Савдогарбанк» акциядорлари сафига кирган эди.
Айни пайтда банкнинг бозор капитализацияси 130 миллиард сўмга баҳоланган.
«Савдогарбанк» — 1994 йили ташкил қилинган. 2005 йили Германиянинг R&D Express — Ausenhandels компанияси банкнинг 40% акциясини сотиб олгач, у хорижий капитал иштирокидаги банкка айланди. Кейинги йилларда банкнинг хорижий сармоядорлари сони ошиб борди. Ҳозирги кунда банк тизимида 22та филиал, 74та пункт ва 16та мини-банк фаолият олиб бормоқда.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025