Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоқдаги ноқонуний қурилган ҳашаматли дала ҳовлилар бузилади
Чорвоқдаги ноқонуний қурилган ҳашаматли дала ҳовлилар бузилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасига асосланиб, «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Телеканалда Бўстонлиқ туманидаги ноқонуний қурилган иншоотлар кўрсатиб ўтилди. Қайд қилинишича, махсус хизматлар ёрдамида дарёолди ҳудудларда тозалаш ишлари бошланади, ноқонуний қурилган дала ҳовлилар бузиб ташланади. Ҳудудда жойлашган кўплаб иншоотлар хавфсизлик ва санитария қоидаларига жавоб бермайди.
Қўшимча қилинишича, ҳуқуқ тартибот органлари ноқонуний қурилиш учун ҳудудларни берган маҳаллий ҳокимият органларини ҳам текширувдан ўтказиши айтилган.
Мавзуга оид
09:00 / 26.04.2026
Энерготарифлар бўйича мавҳумлик ва бюджети кесилган футбол — ҳафта дайжести
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
12:26 / 18.03.2026
Тошкент-Чорвоқ пулли йўлини уч йилда қуриш режалаштириляпти
20:23 / 19.01.2026