Ўзбекистон | 15:29 / 14.07.2018
17666
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркор ва инвесторлар билан шахсан учрашмоқда

Бугун, 14 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида Тошкент шаҳар ҳокими ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида “Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш”га бағишланган очиқ учрашув бўлиб ўтмоқда. 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар ва инвесторлар билан шахсан гаплашиб уларнинг олдида турган муаммоларга ечим топиш ҳамда турли соҳаларда таклиф этилаётган янги қурилиш лойиҳалари билан танишишдан иборат.

Тадбирда 11 та туман ҳокими ва хорижий меҳмонлар қатнашмоқда. 

Шу билан бирга ҳар бир туман кадастр бўлим бошлиқлари ҳам келган. Уларга ҳокимиятга маъқул келган ер майдони ажратилиши бўйича кўрсатма берилиши кўзда тутилмоқда.

Зафар Солижонов
Тайёрлаган Зафар Солижонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид