Жаҳон | 00:17 / 14.07.2018
5882
1 дақиқада ўқилади

Туркияда фавқулодда вазият тартиби бекор қилинадиган сана маълум қилинди   

Фото: VoicePress

Туркияда фавқулодда вазият тартиби амал қилиши 18 июлда якунланади, бироқ террорчилик хавфи юзага келса, у яна киритилиши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин маълум қилди. 

Туркияда фавқулодда вазият тартиби 2016 йилдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин 3 ой муддатга киритилганди. У ҳукумат қарори билан 7 марта узайтирилган. Охирги марта тартиб 18 апрелда узайтирилганди. Турк мухолифати ва Европа Иттифоқининг бир қатор етакчилари фавқулодда вазият тартибини у фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларига таҳдид қилишини важ қилиб уни танқид қилишган.

“ФВ тартиби 18 июлгача амал қилади. Бироқ ҳеч ким унинг бекор қилинишини заифликни намойиш қилиш ёки террорилар учун янги имкон деб ўйламасин. Террорчиликка қарши кураш қатъиян давом эттирилади. Агар ФВ тартиби киритилишини талаб қиладиган таҳдид юзага келса, у яна киритилади”, деб маълум қилган Қалин журналистларга.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид