Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда террорчи вазирлик биносига ҳужум қилди
Фото: Reuters/Mohammad Ismail
Афғонистон пойтахти Кобулда қишлоқ ҳудудларини тиклаш ва ривожлантириш вазирлиги дарвозаси ёнида террорчи-худкуш ўзини портлатди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маълум қилди.
Кобул полиция бошқармаси маълумотларига кўра, воқеа оқибатида 10га яқин одам жабр кўрган, ҳалок бўлганлар ҳам бор.
Вазирлик матбуот котибининг маълум қилишича, портлаш 15 июль куннинг иккинчи қисмида вазирлик биносига кираверишда содир этилган. Террорчи портлашни вазирлик ходимлари иш куни якунлангандан кейин бинони тарк этаётганларида содир этган.
Ҳозирча бирорта гуруҳ ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025