Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда «қасоскорлар» 300га яқин тимсоҳни ўлдириб юборишди
Индонезиянинг Ғарбий Папуа вилоятидаги қўриқхонада қишлоқ аҳолиси қарийб 300та тимсоҳни ўлдирди. Оммавий қирғинга тимсоҳлардан бирининг қишлоққа қилган ҳужуми сабаб бўлган. Амалга оширилган ҳаракат қасос олиш усули сифатида қаралган.
«Би-би-си» хабарига кўра, расмийлар ва полициячилар оммавий қирғинни тўхтата олмаган.
Шу билан биргаликда айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Индонезияда ҳимояга олинган ҳайвонларни қириш жиноят деб баҳоланади ва жарима ёки қамоқ жазоси белгиланади.
Қишлоқда истиқомат қилувчи одамлардан бири 13 июль куни эрталаб тимсоҳларни парваришлаш фермасида сабзавотларни тераётганда тимсоҳ қурбонига айланганди.
Ғарбий Папуадаги Индонезия Natural Recources Conservation Agency бошлиғи шундай дейди: «Ходимларимиздан бири кимдир ёрдамга чақираётганини эшитди ва дарҳол ўша ерга етиб борди. У ерда тимсоҳ бир кишига ҳамла қилган эди».
Шанба куни дафн маросими ўтказилганидан сўнг юзлаб ғазабнок кишилар пичоқ, белкурак ва болғалар билан қуролланган ҳолда қўриқхона ҳудудига кириб келишган.
Маҳаллий ОАВда ёзилишича, оломон аввалига тимсоҳлар фермаси идорасига бостириб кирган. Шундан кейин 292 дона судралувчи ўлдириб ташланган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026