Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания соҳиллари яқинида 500 муҳожир қутқариб қолинди
Фото: AFP
Испания соҳиллари яқинида ўтган дам олиш кунлари деярли 500 муҳожир қутқариб қолинди.
Шанба кунининг ўзида денгизда қутқариш хизмати денгизда бортида 240 муҳожир бўлган 12 та қайиқни аниқлаган. Яна 100 киши Фуқаролик гвардияси патрул катерлари томонидан аниқланган.
15 июль, якшанба соат 00.00дан соат 18.00гача Гибралтар бўғозида яна 6 та қайиқ топилган.
Испанияга муҳожирлар оқими охирги вақтда анча кўпайган. 1 январдан 11 июлгача Ўрта ер денгизи орқали Испаниягача 16902 муҳожир етиб олган. Деярли яна шунча одам (16984 киши) Италиягача етиб олган.
Умуман олганда, йил бошидан Европага (Италия, Мальта, Греция, Испания) 48629 муҳожир етиб олган. 1422 киши йўлда ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:35 / 14.04.2026
Испанияда бош вазир рафиқаси коррупция иши бўйича айбланмоқда
13:49 / 31.03.2026
Испания Эрондаги урушда иштирок этаётган самолётлар учун осмонини ёпди
16:05 / 21.03.2026
Испания ёнилғига ҚҚСни деярли икки баробарга камайтиради
21:36 / 19.03.2026