Жамият | 03:44 / 16.07.2018
5307
2 дақиқада ўқилади

Пойтахтдаги йирик савдо-кўнгилочар мажмуаларида ёнғин хавфсизлиги таъминланмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2018 йил 12 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Кристал” супермаркет биносида содир бўлган ёнғиндан сўнг, пойтахт ҳудудида жойлашган йирик савдо-кўнгилочар мажмуасида аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар кучайтирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ҳозирги кунда пойтахт ҳудудида жойлашган йирик савдо-кўнгилочар мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташкилий тадбирлар кўрилаётганлиги юзасидан комплекс ўрганишлар ўтказилмоқда. Ўрганишларда асосий эътибор объектларни ёнғинни автоматик равишда сезиш ва овозли хабар бериш, шунингдек, тутунни ҳайдаб чиқариш қурилмаларини созлигига, заҳира чиқиш йўлларининг ҳолатига, ёнғин вақтида йўналишни кўрсатувчи белгилар ва авариявий ёритиш тизими мавжудлигига, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини созлигига, марказлар ходимларини ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ўз вазифаларини қай даражада билишлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Савдо-кўнгилочар мажмуалари ишчи хизматчиларини содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф этиш ва инсонларни тезда эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид