Спорт | 19:10 / 16.07.2018
14500
1 дақиқада ўқилади

Роналду «Ювентус»да тиббий кўрикдан ўтди

Йилнинг энг шов-шувли трансфери – Криштиану Роналдунинг «Реал»дан «Ювентус»га ўтиши жараёни якуний босқичга кирди. Бугун португалиялик футбол юлдузи ўз шахсий самолётида Турин аэропортига қўнди.

Ҳужумчи «кекса сеньора» базасида тиббий кўрикдан ўтди. Тиббий марказ яқинида футболчини «Ювентус»нинг юзлаб ишқибозлари кутиб олди. Клуб расмий Twitter саҳифаси воқеа жойидан фото ва видео материаллар жойлаб борди.

 

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев

Мавзуга оид