12:50 / 16.07.2018
17342

Ўзбекистон импорти экспортдан кўп

Ўзбекистоннинг 2018 йил январь - июнь ойлари учун ташқи савдо айланмаси 17,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. Шу жумладан – экспорт 7,8 миллиард доллар, импорт – 9,9 миллиард долларни ташкил қилди. Ташқи савдо сальдоси минус 2,1 миллиард долларга тенг, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республигаси Давлат статистика қўмитаси.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энерготашувчи ва нефть маҳсулотлари экспорти 78,5%га ошган. Шундан, табиий газ экспорти 1,9 баробар, химия саноати маҳсулотлари 5,3%га, пластмасса ва ундан ишланган маҳсулотлар экспорти 18,7%га кўпайган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти мева-сабзавотлар етказиб беришнинг 73,4%га кўпайиши ҳисобига 58,9 %га ошган.

Импортнинг асосий таркибини машина ва ускуналар 33,8%, химия саноати маҳсулотлари 11,5 % ташкил қилади.

Top