Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мактаб директорлари Кузатув кенгашлари томонидан сайланади
Ўзбекистонда мактаб директорларини сайлайдиган Кузатув кенгашлари пайдо бўлади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манба «Kun.uz»га маълум қилган.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги режаларига кўра, кенгашлар фаол ота-оналар ва мактабнинг муваффақиятли битирувчиларидан шакллантирилади. «Кузатув кенгашлари Халқ таълими вазирлиги тавсиясига кўра директорларни танлаш, мактабнинг бюджет ва нобюджет маблағлари, жумладан директор жамғармасини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади», деб айтилган хабарда.
Яна бир муҳим ўзгариш ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида ХТВ бошқарув идоралари структурасини қайта кўриб чиқиш бўлади. Халқ таълими вазири вазирлик структурасига умумий миқдор доирасида ўзгартиришлар киритиш ва халқ таълими соҳасидаги барча масалалар бўйича ечим қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Жумладан, вазир Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, ишчиларни рағбатлантириш, халқ таълими соҳасидаги харажатлар сметасини мустақил шакллантириш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга оид
11:00
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
17:49 / 02.06.2026