Япония Эрондан нефть импортини тўлиқ тўхтатмоқда – ОАВ
Япония нефть компаниялари Эрондан нефть импортини тўлиқ тўхтатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, Эрондан нефть импорти октябргача тўлиқ тўхтатилиши зарур. Япония Эрон ўрнига Саудия Арабистони ва БААни кўриб чиқмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Япониянинг Эрон нефтини импорт қилувчи JXTG Holdings ва Idemitsu Kosan компаниялари АҚШдан ноябргача импортни тўлиқ тўхтатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш олган. Вашингтон 4 ноябрдан Теҳронга қарши санкциялар амал қилишини тикламоқчи. Агар ушбу компаниялар Эрон нефтини импорт қилишда давом этса, уларга катта жарималар солиниши мумкин.
Бунинг ортида Япония банклари миллий нефть компанияларини Эрон нефти билан боғлиқ транзакцияларни амалга оширишни тўхтатишларидан хабардор қилган. Бундан кейин Эрон нефтини деярли харид қилиб бўлмай қолади.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
18:48 / 14.11.2024