Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқининг Қримга қарши санкцияларига яна 5 давлат қўшилди
Европа иттифоқининг Қримга нисбатан санкцияларни узайтириш қарорини беш давлат маъқуллади, дейилади Евроиттифоқ олий сиёсий органи сайтида. ЕИ қарорига Албания, Норвегия, Черногория, Грузия ва Украина қўшилди.
«Бу мамлакатлар ўз миллий сиёсатлари Кенгаш қарорига мувофиқ бўлишини таъминлайди. Европа иттифоқи улар олган мажбуриятларга эътибор қаратади ва уларни олқишлайди», — дейилади Европа кенгаши хабарида.
ЕИ қарорини қўллаб-қувватлаган беш давлатдан иккитаси - Албания ва Черногория Евроиттифоққа аъзоликка номзод ҳисобланади. Норвегия ЕИ таркибига кирмаса-да, Шенген ҳудуди ва Европа эркин савдо ассоциациясига киради. Грузия ва Украина ЕИга қўшилиш мақсадлари ҳақида бир неча бор айтан, аммо ҳозирча аъзоликка номзод мақомини олмаган.
ЕИнинг Қримга нисбатан санкциялари 2014 йилда киритилган бўлиб, шу йилнинг июнида санкциялар 2019 йил 23 июнга қадар узайтирилди.
Санкцияларда Қрим ва Севастополдан маҳсулотлар импорт қилиш чекланган. Шунингдек ҳудуд иқтисодиётига инвестиция киритиш ва туристик хизматлар кўрсатиш тақиқланган. Яриморолга «разведка, нефть, газ ҳамда минерал ресурслар билан боғлиқ транспорт, телекоммуникация ва энергетика маҳсулотларини» олиб кириш ҳам тақиқланади.
Мавзуга оид
08:22
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
15:21 / 07.06.2026