Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири коррупцияда айбланган Бишкек мэрини истеъфога чиқарди
Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган Бишкек мэри Албек Ибраимовни вазифасидан озод қилди, деб хабар берди "Интерфакс".
Агентлик суҳбатдошининг айтишича, Ибраимов Бишкек шаҳар кенгаши унга бир овоздан ишончсизлик билдиргач лавозимидан бўшатилган.
Мэр пайшанба куни коррупция ва маблағларни ноўрин сарфлашда гумонланиб ҳибсга олинганди.
Ибраимов собиқ президент Алмазбек Атамбаев даврасидаги яқин кишилардан бўлиб, у Сооронбай Жээнбеков президент этиб сайланганидан сўнг ўз лавозимида қолган сўнгги мансабдор эди. У 2012-2013 йилларда президент девони раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган, 2016 йил февралда Бишкек мэри этиб сайланганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026