Ўзбекистон | 13:58 / 19.07.2018
44324
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркор Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди

Бугун, 19 июль куни Мамаджанов Шахрух Бахтиярович Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Шахрух Мамаджанов бунга қадар Юнусобод туманидаги “SURE STEP” хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги  Ахборот хизмати

Мамаджанов Шахрух Бахтиярович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2010). 2010-2014 йилларда “RAV EKSPRESS” маъсулияти чекланган жамиятида ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир туманининг собиқ ҳокими Шопўлат Асқаров шу йилнинг май ойида Kun.uz`нинг «Ҳоким билан бир кун» лойиҳасида қатнашган эди. Унинг ишдан олиниши сабаби ва янги иш жойи ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид