Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 2 йил амал қилган фавқулодда вазият тартиби бекор қилинди
18 июлдан Туркияда ҳукумат томонидан давлат тўнтарувига уринишдан кейин 2016 йил 20 июлда киритилган фавқулодда вазият тартиби амал қилиши тўхтатилди. Туркия ҳукумати тартибнинг бекор қилинганини маълум қилиш вақтида “террорчиликка қарши кураш давом этиши ва зарур қонунлар қабул қилинишини” таъкидлаб ўтди. Шу муносабат билан парламентга муҳокама учун тартиб бекор қилинган давр учун чоралар лойиҳалари топширилди.
Лойиҳада маҳаллий ҳокимиятларга баъзи фуқароларнинг жамоат тартибини бузиши мумкинлигига шубҳа пайдо бўлса, уларни Туркия вилоятларининг бир қатор жойларига боришини чеклаш ваколати кўзда тутилган. Бундан ташқари, намойишларни тақиқлаш учун асослар рўйхати кенгайтирилган.
Bianet ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Туркияда тартиб амал қилган икки йил ичида давлат тўнтарувига уринишга алоқадорлик гумони билан 2228 мингдан кўпроқ киши ҳибсга олинган, 134 минг давлат хизматчиси ишидан бўшатилган, ижтимоий тармоқларнинг 17089 нафар фойдаланувчисига нисбатан террорчилик ташкилотларини тарғибот қилиш ёки адоватни авж олдириш айбловлари билан ишлар очилган, 174 та оммавий ахборот воситаси, 1414 та нотижорат ташкилот, 145 та жамғарма, 15 та университет ва 19 та касаба уюшма ёпилган.
Мавзуга оид
17:32
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026