Жаҳон | 20:16 / 20.07.2018
5637
1 дақиқада ўқилади
АҚШда қайиқнинг чўкиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Миссури штатида қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 13 киши, жумладан болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат полициясига иқтибос келтирган ҳолда ABC News маълум қилди.
Стоун округи шерифининг айтишича, қайиқ бортида 29 йўловчи ва экипажнинг 2 аъзоси бўлган. 7 киши шифохонага етказилган, 4 киши бедарак йўқолган.
Таъкидланишича, қайиқ кучли пўртана вақтида ағдарилиб кетган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳалокат қурбонлари ва жабрланувчилар оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024