Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божлар жанги. Трамп 500 млрд долларлик қадамга тайёр турибди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, ХХР товарларига қиймати 500 млрд доллар бўлган божлар жорий этишга тайёр турибди. Бу ҳақда CNBC хабар берган.
«Мен 500 млрд долларлик қадамни қўйишга тайёр турибман», - деди Трамп.
Таъкидланишича, сўнгги бир йил ичида Хитой товарларининг АҚШга импорти 505,5 млрд долларга баҳоланмоқда.
Аввалроқ, Хитой Жаҳон савдо ташкилотига мурожаат билан чиққани хабар қилинганди. Бу АҚШ Хитой товарларига 200 млрд долларлик қўшимча божлар жорий этиш ниятида экани туфайли юз бергани айтилади.
Маълум бўлишича, АҚШ президенти маъмурияти Хитойдан товарларга қиймати 200 млрд доллар бўлган янги божлар жорий этишга қарор қилди. ОАВ маълумотларига кўра, Оқ уй Америка товарларига 25 фоизлик божлар жорий этган Хитойнинг ҳаракатларига жавобан буни амалга оширади.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026