Сурияни 2011 йилдан бошлаб 7 миллион киши тарк этган
Сурияни 2011 йилда ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан кейин деярли 7 млн киши тарк этган. Улардан 1,5 млн нафари яқин орада ўз уйларига қайтишга тайёр, деб маълум қилди Россиянинг мудофаани бошқариш миллий маркази бошлиғи генерал-полковник Михаил Мизинцев.
“2011 йилдан бошлаб Сурияни 6 млн 900 минг киши тарк этган”, деб маълум қилган Мизинцев.
Унинг маълумотларига кўра, айни вақтда суриялик қочқинлар 45 та давлатда яшамоқда. Улардан аксарияти Туркия билан чегарадош ҳудудларда, Ливан, Иордания ва Ироқда қўним топган.
Мизинцевнинг таъкидлашича, Суриянинг ҳарбий ҳаракатлардан энг кам талофат кўрган 76 та аҳоли пунктида ҳозирдаёқ 336,5 минг киши жойлаштирилиши мумкин. “Уларга биринчи навбатда Ливан ва Иорданиядан қочқинлар қайтиши кўзда тутилган”, деб қўшимча қилган Россия вакили.
Мавзуга оид
13:00 / 04.10.2024
Ливан: Исроил ҳужумлари оқибатида бир сутка ичида 46 киши ҳалок бўлди
11:37 / 04.10.2024
Байрут аэропорти ҳудудида кучли портлашлар рўй берди. Зарбалар нишони Насруллоҳнинг вориси бўлиши мумкин
15:41 / 03.10.2024
Исроил яна Байрут марказига зарба берди: қурбонлар бор
21:53 / 02.10.2024