АҚШ Хитой билан савдо келишувига эришишга тайёр. ХХРга талаб қўйилди
АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг маълум қилишича, Вашингтон Пекин билан савдо келишувини имзолашга тайёр. Бунда ХХР ўз савдо сиёсатини жиддий тарзда ўзгартириши талаб этилади, деб хабар қилмоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо келишуви Америка интеллектуал мулки ҳимояси ва технологияларни мажбурий тарзда беришдан бош тортишни ўз ичига қамраб олиши лозим.
Шунингдек, Қўшма Штатлар молия вазирининг таъкидлашича, Америка компаниялари учун Хитой бозорида «адолатли рақобат имконияти» пайдо бўлиши даркор.
Мнучиннинг қўшимча қилишича, АҚШ юань кучсизланиши туфайли Хитойнинг ҳаракатларини текширувдан ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР товарларига қиймати 500 млрд доллар бўлган божлар жорий этишга тайёр тургани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:52
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
13:20