Технология | 14:14 / 21.07.2018
3811
2 дақиқада ўқилади

Йил охиригача АҚШнинг 3 шаҳрида 5G ишга тушади

Фото: Pinterest

20 июль куни AT&T компанияси Оклахома, Шарлотта ва Релей (Шимолий Каролина) шаҳарларида симсиз алоқа тармоғи фаолиятида янги хизматни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, АҚШда 5Gни ишга тушириш жараёни жадал суръатлар билан амалга ошмоқда. AT&Tнинг рақиблари T-Mobile ва Sprint Corp ҳам лойиҳага катта сармоя киритиш ниятида. Мамлакатдаги энг йирик симсиз алоқа оператори - Verizon Communications корпорацияси 5Gни ташкиллаштиришга масъул этиб раҳбарият тузилмаси таркибида бош технолог директори лавозими ташкил этди.

AT&T бош технологи Андре Фуетш журналистларга берган интервьюсида янги авлод алоқа тармоғи йил охиригача хизмат кўрсата бошлашини, лекин аниқ куни белгиланмаганлигини айтган.

Компания бундан олдин Атланта, Даллас, Веко ва Техасда ҳам шундай имконият яратилиши ҳақида хабар берганди. Айнан ушбу шаҳарларнинг танланишига сабаб - AT&T учун ушбу ҳудудларда керакли инфратузилмани ўрнатишга барча шароитлар яратилган. Фуетш технологияни қучоқ очиб кутиб оладиган шаҳарлар билан ҳамкорлик қилганлигини таъкидлади.

5Gга мўлжалланган смартфонлар 2019 йилгача яратилмаслиги аниқ. Шунга кўра,компания фойдаланувчиларга мавжуд уяли алоқа воситалари билан 5G тармоғига киришга ёрдам берадиган махсус қурилма ишлаб чиқиш ниятида.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид