Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада президент лавозими таъсис этилиши кутиляпти
Куба Халқ ҳокимияти миллий ассамблеяси (бир палатали парламент) шанба куни мамлакатнинг янги конституциясини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун ялпи мажлисга йиғилади.
Ҳозир амалда бўлган асосий қонун Кубада 1976 йилда, мамлакатга Фидель Кастро (1926-2016) раҳбарлик қилганида қабул қилинган. Кубада ўшандан бери жиддий иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар юз берди, улар конституцияда мустаҳкамлаб қўйилишни назарда тутади. Шу билан бирга, Куба ҳукуматининг бир неча бор таъкидлаганидек, марказий принциплардан бири - давлатнинг социалистик характери ва жамият ҳаётида Коммунистик партиянинг раҳбарлик роли - бу янги конституцияда ҳам ўзгаришсиз қолади.
Парламент мажлиси 23 июлга қадар давом этади. Ҳужжат депутатлар томонидан маъқуллангач, референдумга олиб чиқилади. Умумхалқ овоз бериш қачон бўлиб ўтиши ҳозирча маълум қилинмаган. Кутилишича, у жорий йилнинг охирига қадар ўтказилади.
Янги конституция матни эълон қилинмади, бироқ Куба Коммунистик партияси МҚнинг Granma газетаси асосий қонунга қандай муҳим ўзгартиришларни киритиш назарда тутилаётгани ҳақида хабар берди.
Мавжуд конституцияга мувофиқ, Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгаши раиси давлат раҳбари ҳисобланади. Апрель ойидан буён Мигель Диас-Канель бу лавозимни эгаллаб турибди.
Янги конституцияда мамлакат президенти лавозимини таъсис этиш назарда тутилмоқда. У давлат раҳбари вазифаларини бажаради ва Миллий ассамблея депутатлари томонидан кетма-кет икки мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда беш йил муддатга сайланиши мумкин.
Бундан ташқари, янги конституцияда бош вазир лавозимини таъсис этиш белгиланган, у Кубадаги олий ижроия органи - Вазирлар кенгашига раҳбарлик қилади. Шундай қилиб, мамлакатда давлат раҳбари ва ҳукумат бошлиғи лавозими ажратилади. Бош вазирни сайлаш ёки тайинлаш жараёни қандай амалга оширилиши аниқ кўрсатилмаган.
Янги конституцияда «эркин бозор ва мулкчиликнинг янги шакллари, шу жумладан, хусусий мулкни» тан олувчи банд пайдо бўлади, бироқ асосий ишлаб чиқариш воситалари давлат тасарруфида бўлиши сақланиб қолади.
Бундан ташқари, янги конституция «хорижий сармояларнинг мамлакат иқтисодий ривожланиши учун муҳимлиги»ни тан олади. Куба ҳукуматига кўра, Озодлик ороли миллий иқтисодиётини ривожлантириш учун йилига 2,5 миллиард доллардан кўпроқ хорижий инвестициялар талаб қилинади.
Мавзуга оид
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
22:15 / 05.06.2026
Трамп Эрон масаласи «ҳал бўлгач» Кубадаги режимни ўзгартириш режасини эълон қилди
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
17:56 / 22.05.2026