Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова парламенти аралаш сайлов тизимига ўтади
Молдова парламенти аралаш сайлов тизимига ўтиш тўғрисидаги қонунни сўнгги ўқишда қабул қилди. Интерфаксга кўра, Демократик партиянинг 74 нафар депутати, Европа Миллий гуруҳи ва социалистлар партияси қонунни қўллаб-қувватлаган бўлса, коммунистлар партияси оппозицион фракцияси, Либерал-демократик ҳамда Либерал партия депутатлари бунга қарши чиқишди.
Маълум қилинишича, сайлов тизимидаги ўзгаришларга нисбатан норозилик оппозицион партия тарафдорларининг намойишлари кўринишида авж оляпти. Уларнинг фикрича, қонун кучга кирса, Демократик партия қудрати ошиб кетиши мумкин. Полиция парламент биносига киришга уринган намойишчиларни тўхтатиб қолган.
Маълумот учун, Молдовада парламент сайловлари партия рўйхатига асосан ўтказилди. Амалдаги давлат раҳбари Игор Додон президентлик лавозимини эгаллаганидан сўнг, аралаш тизимни таклиф қилганди. Бунда депутатларнинг ярми партия рўйхати билан, қолганлари бир мандатли округ томонидан сайланади.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026